Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Допинг берганнинг жазоси қандай? Германияда суд ҳукм чиқарди

Допинг берганнинг жазоси қандай? Германияда суд ҳукм чиқарди

Марк Ш. (ўртада) айбдор деб топилди.

Фото: EPA/UPG

Германияда, 2015 йилда допингга қарши қонун кучга кирганидан сўнг, илк йирик жиноий иш кўриб чиқилиши якунига етди. Кеча, 15 январь куни суд ҳукми чиқарилди, деб ёзмоқда «Корреспондент».

Спортчиларга кўп йиллар давомида допинг бериб келган эрфуртлик шифокор Марк Ш.ни Мюнхен суди айбдор деб топди. Шифокор 4 йил-у 10 ойга озодликдан маҳрум этилди, қолаверса, 158 минг евро жарима тўлайди, уч йил давомида профессионал фаолият юритиши тақиқланди.

Марк Ш. билан бирга унинг тўрт нафар ёрдамчиси ҳам тегишли жазоларга тортилди.

Судда қайд этилишича, Марк Ш. узоқ йиллар давомида 8 мамлакатнинг 23 нафар спортчисига допинг-кўмак бериб келган.

Тергов органларига кўра, бу спортчилар 2014, 2016, 2018 йиллардаги Ёзги ва Қишки олимпиадалар, Тур-де-Франс велопойгалари, 2017 йилги чанғи спорти бўйича жаҳон чемпионати ва бошқа қатор йирик турнирларда қатнашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг