«Атлетико»га қарши ўйин вақтида «Реал» футболчисининг уйини ўғри урди
Эътиборли томони, ўғри тушган вақтда уйда Каземиронинг рафиқаси ва қизи бўлган. Аммо уларга зарар етмади.
Мадрид дербиси якунига етгани ҳамоно Каземиро бўлиб ўтган жиноят ҳақида хабар берган. У стадиондан полиция қуршовида чиқиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, бу «Реал» футболчилари билан боғлиқ биринчи нохуш ҳолат эмас. Аввал ҳам клуб бош мураббийи Зинедин Зидан, ярим ҳимоячи Иско ва ҳужумчи Карим Бенземанинг уйига ўғри тушган эди. Шунингдек айни вақтда фаолиятини «Атлетико»да давом эттираётган Алваро Моратанинг уйини ҳам ўмариб кетишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter