«Челси» сардори ёзда «Барселона»га ўтади
Англиянинг «Челси» клуби ҳимоячиси ва сардори Сесар Аспиликуэта ёзда Испаниянинг «Барселона» жамоасига ўтади.
Аспиликуэтанинг «Челси» билан шартномаси муддати 2022 йил июнида тугайди. Испан легионери шартномани узайтирмоқчи эмас ва эркин агентга айланади. Ватанига қайтган футболчи «Барселона» сафини тўлдиради. 32 ёшли футболчининг агентлари шахсий шартнома шартларини келишиб олишди.
Сесар Аспиликуэта «Челси»га 2012 йили «Марсел»дан келиб қўшилганди. Лондонликлар шарафини тўққиз ярим йил ҳимоя қилган испан футболчиси жуда кўп совринларни ютди — Англия чемпиони, Англия кубоги, Лига кубоги, ЕЧЛ чемпиони, икки карра Европа лигаси ғолиблигини қўлга киритди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter