«Челси» клубига Америкадан йирик харидор чиқди
Американинг Raine банки Англиянинг «Челси» жамоасини сотиб олиш таклифи билан чиққанди, лондонликлар жамоа нархини 4,25 млрд. фунт (5,36 млрд. доллар) деб баҳолаган.
Лекин АҚШ томони жамоа учун 3 млрд. доллар беришга тайёрлигини билдирган. Айни пайтда музокаралар давом этяпти, Британия ҳукумати ва АПЛ раҳбариятининг розилигини олиш қолган холос.
«Челси» клубининг янги хўжайини 2 май куни эълон қилиниши мумкин. Бу амалга ошса, британ футболи тарихидаги энг йирик келишувга айланади.
Эслатиб ўтамиз, жамоанинг собиқ хўжайини Роман Абрамович Ғарб қўллаган санкциялар ортидан Англиядан қочиб кетганди, «Челси»ни ҳатто сотолмаганди ҳам.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter