Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бунёдкор» стадиони миллий терма жамоа ихтиёрига берилди

«Бунёдкор» стадиони миллий терма жамоа ихтиёрига берилди

Фото: «Аfisha.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, ўзбек футболининг 105 йиллигига бағишланган тадбирлар учун Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида замонавий футбол стадиони қурилади.

Суд томонидан давлат мулкига айланган Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Сижжак» дам олиш зонаси негизида молиялаштириш манбалари сифатида хайрия маблағлари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Тошкент вилояти маҳаллий бюждетини белгилаган ҳолда Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулот базаси ташкил этилади.

Шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддат ичида ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини танқидий ўрганиб чиқади.

«Бунёдкор» стадионининг бутун мажмуаси ва иншоотлари футбол бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулот жараёнларини ташкил этиш ва спорт мусобақалари ҳамда бошқа тадбирларни ўтказишда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг асосий базаси ҳисобланади ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси «Бунёдкор» стадионига жойлаштирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг