Бугун ўзбекистонлик боксчи қизлар ЖЧдаги иштирокини бошлайди
Бугун, 3 октябрь куни Россиянинг Улан-Удэ шаҳрида бокси бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади.
Беллашувларда жаҳоннинг 70 га яқин мамлакатидан боксчилар совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. Бокс федерацияси матбуот хизматига кўра, мусобақада ўзбекистонлик қизлар ҳам илк маротаба тўлиқ таркибда иштирок этишмоқда.
Кеча жаҳон чемпионати учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда боксчиларимиз дастлабки рақиблари номини билиб олишди.
Бугун икки нафар боксчи қизимиз ЖЧда жанг қилади:
-48 кг: Гуласал Султоналиева - Алуа Балкибекова (Қозоғистон)
-51 кг: Турсуной Раҳимова - Ясмине Муттаки (Марокаш)
Беллашувлар Тошкент вақти билан соат 15:00 дан сўнг бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter