Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун финал. Тўрт нафар боксчимиз жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқади

Бугун финал. Тўрт нафар боксчимиз жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқади

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Бугун, 21 сентябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етади ва мусобақа ғолиблари аниқланади.

Кеча ўтган муросасиз ярим финал жангларидан сўнг 4 нафар вакилимиз финал йўлланмасини қўлга киритган эди. Эътиборлиси, финалгача энг кўп бизнинг терма жамоа вакиллари етиб келишди. Бугун улар жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқишади. 

Финал жанглари:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров (Ўзбекистон) – Амит (Ҳиндистон)

-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов (Ўзбекистон) – Лазаро Альварес Эстрада (Куба)

-63 кг: Энди Круз (Куба) – Кейшовн Девис (АҚШ)

-69 кг: Андрей Замковой (Россия) – Пат МакКормак (Англия)

-75 кг: Глеб Бакши (Россия) – Эумир Марсиаль (Филиппин)

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов (Ўзбекистон) – Бекзад Нурдаулетов (Қозоғистон)

-91 кг: Муслим Гаджимагомедов (Россия) – Хулио Сезар Кастильо (Эквадор)

+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Камшибек Конкабаев (Қозоғистон)

Жанглар соат 19:00 дан сўнг бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг