Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош вазир ўринбосари ва икки вазирга масъулиятли вазифа юклатилди

Бош вазир ўринбосари ва икки вазирга масъулиятли вазифа юклатилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев бугун ташкил этилган видеоселектор йиғилишида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга эътиборни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Шу боис, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ўн кун муддатда «Баркамол авлод» марказларида замонавий тўгараклар очиш ва уларнинг ҳар бир мактабда тармоқ филиалларини ташкил этиш орқали қамровни камида 3-5 бараварга ошириш бўйича режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади (республика бўйича камида 500 минг ёшларни қамраб олиш керак).

Шу билан бирга, Азиз Абдуҳакимов (бош вазир ўринбосари), Шерзод Шерматов (халқ таълими вазири) ва Абдуқодир Тошқулов(олий таълим вазири) жорий йилда 2 миллион нафар ёшларни таълим муассасаларининг спорт заллари ва майдонларида тўгараклар ва мусобақаларга жалб қилиши белгилаб берилди.

Шунингдек, Азиз Абдуҳакимов ва Р.Жўраевга ёзги таътил даврида ёшлар ўртасида маҳаллалар, секторлар ва туманлар миқёсида спорт ҳамда ҳарбий ватанпарварлик мусобақаларини ташкил этиш топшириғи берилди.

Шу мақсадда, ёшларни спорт, маданият ва санъатга қизиқтириш учун конкурс ва мусобақалар кўпайтирилади.

Бир ой муддатда маҳалла, туман, вилоят, республика даражасида танлов ва мусобақалар ўтказиш графигини тасдиқланади ва кундалик ижроси ташкил этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг