Болгария терма жамоаси жиддий ЙТҲга учради
Кеча, 10 июнь куни кечқурун Болгария футбол терма жамоаси Грузия пойтахти Тбилисига кириб келиши билан катта йўлда жиддий йўл-транспорт ҳодисасига учраган.
Болгария эртага, 12 июнь куни УЕФА миллатлар лигаси 4-тур ўйинлари доирасида Грузияга қарши ўйинда майдонга тушиши керак эди. Жабрланганлар орасида асосий ўйинчи Тодор Неделев шифохонага ётқизилган.
Болгария футбол иттифоқи хабарига кўра, футболчиларни олиб кетаётган биринчи автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Терма жамоа бошқа аъзоларининг аҳволи яхшилиги айтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter