Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Боксчимизнинг финалдаги рақиблари маълум бўлди

Боксчимизнинг финалдаги рақиблари маълум бўлди

Шу кунларда Болгария пойтахти София шаҳрида нуфузли «Stranja sup» халқаро турнири давом этмоқда. Мусобақа эртага якунига етади.

Бугун эса мусобақа доирасида дастлабки 10та вазн тоифасида финаллар ўтказилади. Эътиборлиси, унда 5 нафар ўзбекистонлик боксчи ҳам рингга кўтарилади.

Қуйида вакилларимиз иштирокчидаги финал жанглари билан танишинг:

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Дамир Абдикадир (Қозоғистон),

-57 кг: Абдумалик Халаков – Хавер Диас (Болгария),

-63,5 кг: Мужибилло Турсунов – Ярослав Харсиз (Украина),

-80 кг: Одилжон Аслонов – Кристиан Николов (Болгария),

-92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Радослав Панталеев (Болгария).

Умумий ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари 6та вазн тоифасида финал йўлланмасини қўлга киритишган.

+92 кг вазнли боксчимиз Лазизбек Муллажонов эртанги дастурда олтин медал учун жанг ўтказади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг