Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Боксчиларимиз Олимпиадага тўлиқ таркибда боради

Боксчиларимиз Олимпиадага тўлиқ таркибда боради

3-11 март кунлари Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи 1-жаҳон квалификацион турнири бўлиб ўтди.

Унда эркаклар ва аёллар миллий терма жамоамиз ҳам 9 нафар боксчи билан иштирок этишди.

Олимпияда йўлланмаси учун бўлиб ўтган баҳслар якунига кўра, эркаклар терма жамоамиз ўзлари иштирок этган барча вазнда йўлланмага эга чиқишган бўлса, аёлларимиздан бир нафар вакиламиз Париж-2024 олимпиядасига йўлланмани нақд қилди.

Париж чиптасини қўлга киритган боксчиларимиз билан танишинг:

-50 кг: Сабина Бобоқулова

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев

-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев

-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев

-92 кг: Лазизбек Мулложонов

Эркаклар терма жамоамиз тўлиқ таркибда, 7 та вазнда ҳам Париж-2024 йўлланмасига эга чиқишган (Ҳасанбой Дўстматов, Абдумалик Халоков, Баҳодир Жалолов ҳам йўлланма олган).

Аёлларимизда эса 4 та вазнда ҳалича йўлланма қўлга киритилмади ва эндиликда улар Таиландда бўлиб ўтадиган лицензион турнирда иштирок этадилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг