Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бокс олимпиада ўйинлари дастуридан чиқарилиши мумкин

Бокс олимпиада ўйинлари дастуридан чиқарилиши мумкин

Фото: Gazeta.uz

ХОҚ (Халқаро олимпиада қўмитаси) боксни 2020 йилда Токиода ўтказиладиган олимпияда ўйинлари дастуридан чиқариб юбориши мумкин. Бу ҳақда қўмита раҳбари Томас Бах маълум қилган.

«ХОҚ бокснинг Ўсмирлар ўйинлари ва 2020 йилги олимпиадага киритилишини кўриб чиқиш ҳуқуқини ўзида қолдиради», – деди Бах матбуот анжуманда. Унинг қўшимча қилишича, AIBA билан боғлиқ кўплаб муаммолар бор. Масалан, олимпияда ўйинларидаги ҳакамлик масаласи.

Бахнинг айтишича, 2016 йилги Рио олимпиядасидаги икки жанг шубҳага сабаб бўлган. Уларнинг бири россиялик Евгений Тищенко ва қозоғистонлик Василий Левит ҳамда бошқа бир рус боксчиси Владимир Никитиннинг ирландиялик Майкл Конлан билан ўтказган жангларидир.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг сўнггида AIBA президенти Чинг-Куо Ву коррупция билан боғлиқ қатор айбловлардан сўнг истеъфога чиқарилган эди. Унинг ўрнини вақтинча ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов эгаллаб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг