Бобоусмон Батуров ҳам ярим финални бой берди
Иорданияда ўтаётган бокс бўйича Токио Олимпиадасининг лицензион турнирида -69 килограмм вазн тоифасида Бобоусмон Батуров кеча Токио Олимпиадасига йўлланма олиб улгурган эди.
Мусобақанинг ярим финал босқичида боксчимиз мезбонлар вакили Ҳуссейн Иашаш билан баҳс олиб борди.
Кескин ва муросасиз кечган баҳсда мезбон спортчининг қўли баланд келди. Шу тариқа Батуров бронза медали билан кифояланадиган бўлди. Аввалроқ терма жамоамизнинг яна бир аъзоси — Шаҳобиддин Зоиров ҳам бронза медалига муаллифлик қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter