Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бензема устидан яна бир суд жараёни якунланди

Бензема устидан яна бир суд жараёни якунланди

Сурат архивдан

Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема 22 октябр куни 10 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин эди. Аммо бугун суд ҳукми эълон қилинмади.

Француз нашрларининг хабарига кўра, суд ҳукмини эълон қилиш 24 ноябрга қолдирилган. Версал суди судяси Матье Валбуэнанинг интим видеосини тарқатишда Карим Бенземанинг иштироки бирор мақсадда амалга оширилмаганини таъкидлаган.

Телефон қўнғироқлари ёзувларидан маълум бўлишича, Бенземанинг дўсти Карим Зенати «Реал» футболчисига қўнғироқ қилиб, Валбуэнани огоҳлантиришни, акс ҳолда ёмон оқибатларга олиб келишини айтишни ундан сўраган. Бенземанинг ушбу ишдаги иштироки шу ерда холос.

Шу тариқа судя бугун Бенземани бир қадар оқлаган, чунки унинг шантажликка алоқаси йўқлиги 6 йилда илк марта расман айтилган. Қолган уч шахс эса (биттаси судланган) Валбуэнанинг видеосини тарқатиш билан қўрқитиб пул талаб қилган.

Бенземанинг адвокати ҳам мижозининг айбсизлигини билдириб, жавобгарликка тортишдан маъни йўқлигини айтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг