Бектемирнинг рақиби шунчаки «мешок» вазифасини ўтади (видео)
Супер ўрта вазн тоифасида жанг олиб бора ётган Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги рақибини рингда шунчаки «машғулот қопи»га айлантирди.
АҚШда кечган жангда мексикалик Оскар Кортес ҳамюртимизга бирорта ҳам зарба бера олмади ва ўзи кетма-кет зарбалар ўтказиб, биринчи раунддаёқ рингга қулади.
Мелиқўзиевнинг чап қўлда жигар қисмига берган зарбасидан сўнг, Кортес ўрнидан тура олмади.
Эслатиб ўтамиз, аслида боксчимизга анча тажрибали Антонио Перибан рақиблик қилиши керак эди. Аммо жангга бир кун қолганида Перибан шифохонага тушиб қолди ва рақиб ўзгартирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter