«Бавария» Садио Манени жаримага тортди
«Бавария» клуби ҳужумчиси Садио Мане жамоадоши Лерой Сане билан муштлашгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Goal нашри хабар берди.
Қайд этилишича, жарима миқдори 500 минг еврони ташкил этди.
Ҳодиса 11 апрел куни Чемпионлар лигасининг биринчи чорак финал ўйинидан сўнг содир бўлди, «Бавария» сафарда «Манчестер Сити»га йирик ҳисобда ютқазди.
ОAВ хабарига кўра, Мане Санега ҳужум қилиб, унинг юзига мушт туширган. Қайд этилишича, футболчилар аввал майдонда жанжаллашиб қолган, кейин эса кийиниш хонасида жанжал давом этган.
13 апрел куни Мюнхен клуби раҳбарияти Манени Бундеслиганинг 28-туридан ўрин олган «Хоффенхайм»га (15 апрел) қарши ўйинга тайёргарликдан четлатган, шунингдек, африкалик футболчини ҳам жаримага тортган.
«Бавария» ва «Сити» ўртасидаги жавоб учрашуви 19 апрел куни Германияда бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter