Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бавария» Оливер Канни ишдан ҳайдамоқчи

«Бавария» Оливер Канни ишдан ҳайдамоқчи

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бошқарув раиси Оливер Канни истеъфога чиқармоқчи.

Клуб раҳбарияти Германия терма жамоасининг афсонавий дарвозабони ўрнига номзодларни қидиришни бошлаб юборган.

Бу ҳақда журналист Мартин Волкмар ижтимоий тармоқда маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Канни истеъфога чиқариш қарори «Бавария»нинг директорлар кенгаши аъзоси Ули Хоенес томонидан қабул қилинган.

Кан ўрнига номзодлар орасида «Aйнтрахт» клубида тегишли лавозимда ишлайдиган Aксел Хелман ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида «Бавария» бош мураббий Юлиан Нагелсманни истеъфога чиқарди. Оливер Кан ва спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич президент Герберт Хайнер билан маслаҳатлашганидан кейин шундай қарорга келишган. Лекин бу клубга омад келтирмади, «Бавария» ЕЧЛдан чиқиб кетди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг