Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона» ва «Реал» футболчилари бир жамоага ўтиши мумкин — ОАВ

«Барселона» ва «Реал» футболчилари бир жамоага ўтиши мумкин — ОАВ

Фото: «Sky Sports»

Испаниянинг «Хетафе» клуби қишки трансферда «Реал» Мадриднинг япониялик хавбеги Такефусу Кубо (ҳозир «Вильярреал»да ижарада) ҳамда «Барселона» яримҳимоячиси Карлес Аленьяни ижара асосида қўлга киртишни мўлжаллаяпти. Бу ҳақда AS хабар берди.

Хабарга кўра, юқоридаги ҳар икки клуб «Хетафе»нинг таклифига рози.

Битим якунига етиши учун энди «Хетафе» раҳбарияти бу футболчиларни кўндирса бас.

Испания чемпионатининг ўтган 14 туридан сўнг 17 очко тўплаган «Хетафе» турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг