Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона» футболчиси бошқа клубга ўтди

«Барселона» футболчиси бошқа клубга ўтди

Фото: «segodnya.ua»

«Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Карлес Аленья Ла Лиганинг бошқа бир жамоаси — «Бетис» сафига ўтди. Бу ҳақда Каталония клубининг расмий сайтида маълум қилинди.

Карлес Аленья «Бетис» сафида мавсум охирига қадар ижара асосида тўп суради. Келишувда футболчини кейинчалик сотиб олиш шарти кўзда тутилмаган.

«Барса»нинг 21 ёшли тарбияланувчиси асосий жамоада 2016/17-мавсумда Қироллик кубоги доирасида «Эркулес»га қарши дебют ўйинини ўтказганди.

Шундан буён у асосий жамоа таркибида 39та ўйин ўтказиб, учта гол уришга муваффақ бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг