Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона» тарбияланувчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди

«Барселона» тарбияланувчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди

Ироқнинг «Al-Diwaniya SC» клуби ярим-ҳимоячиси Макси Ролон 27 ёшида автоҳалокатда вафот этди. Бу ҳақда Goal хабар бермоқда.

Аргентиналик футболчи 2007-2015-йиллар давомида Каталониянинг «Барселона»си таркибида бўлган. У Каталония клуби ўринбосарлари таркибида 24 та ўйин ўтказиб, иккита гол урган.

Футболчи Бразилия, Чили, Эквадорда ҳам ўйнаган. «Al-Diwaniya SC» сафида форвард бирорта ҳам ўйин ўтказишга улгурмаган эди.

«Al-Diwaniya SC» клуби 1965 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда Ироқ Премер-лигасида ўйнайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг