«Барселона» Месси билан хайрлашишга рози бўлди
Каталониянинг «Барселона» жамоаси ҳужумчи Лионель Мессини Англиянинг «Манчестер Сити» клубига сотишга рози бўлди. Бу ҳақда «The Mirror» хабар берган.
Нашрнинг Испаниядаги манбаларига кўра, ҳозир гап 250 миллион фунт стерлинг (280 миллион евро) ҳақида бормоқда. Бундай вазиятда «шаҳарликлар» тўловга қўшимча сифатида ҳимоячи Эрик Гарсияни беришига тўғри келади. Жон Стоунс, Николас Отаменди, Бенжамин Менди, Жуан Канселу, Александр Зинченко ва Анхелиньони сотиш эса муқобил вариант сифатида кўриб чиқилмоқда.
Газетанинг таъкидлашича, иккала клуб ҳам Месси карьерасини «Сити»да давом эттиришига ишонади. Хусусан, кўк-анорранглилар бош мураббийи Рональд Куман жамоани Мессисиз қайта тузишга тайёрланаётганини аллақачон дўстларига маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter