«Барселона» келгуси йилда «Камп Ноу»да ўйнай олмайди
Бунга сабаб — шу ёздан «Барселона»нинг уй стадиони ҳисобланган «Камп Ноу»да таъмирлаш ишлари бошланади.
Аммо жорий мавсум давомидаги қурилишлар жамоа ўйинларини ўтказиш ва трибунага мухлислар келишига тўлиқ халал бермайди.
Бироқ, 2023/2024 йилги мавсумни каталонияликлар Льюис Компаниас номидаги «Барселона» олимпия стадионида ўтказади. Бу ҳақда клуб президенти Жоан Лапорта маълум қилди.
Маълумот учун, Льюис Компаниас стадиони 55 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади, «Камп Ноу» эса 98 минг мухлисга мўлжалланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter