«Барселона» икки сардори билан хайрлашди
«Барселона» «Камп Ноу»да мавсумдаги сўнгги ўйинини ўтказди. Каталонияликлар «Мальорка»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди, аммо бу учрашувнинг асосий воқеалари баҳс якунида содир бўлди.
Якшанба кунги ўйин Серхио Бускетс ва Жорди Алба учун «блауграна» сафида ўз уйидаги охиргиси бўлди. Мухлислар уларнинг ҳар бирини навбатма-навбат олқишлаши учун Хави аввалига Альбани алмаштирди.
Майдондан чиқиб кетаётган Жорди кўз ёшларини тия олмади. У аввалига Бускетс ва тер Штегенни қучиб, сўнг аста-секин майдонни тарк этди, бутун «Камп Ноу» уни олқишлади.
5 дақиқадан сўнг навбат Бускетсга келди. У табассум билан олқишлар остида майдонни тарк этди. Аммо Серхио захира ўриндиғига етганида ҳис-туйғуларини жиловлай олмади ва кўзларида ёш қалқиди.
«Камп Ноу» уларни жуда соғинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter