«Барселона» – «Челси». Дембеленинг дебют, Мессининг эса 100-голи (видео)

Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финали жавоб ўйинида «Барселона» ўз майдонида «Челси»ни қабул қилди.
Яратилган вазиятлардан идеал даражада фойдаланган «Барселона» йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Суареснинг узатмасидан сўнг учрашув дебютидаёқ Месси ҳисобни очди.
Биринчи бўлим ўрталарида Фабрегасдан тўпни олиб қўйиб, яна икки футболчини ортда қолдирган Месси ажойиб тарзда Дембелени қулай вазиятга чиқарди. Бу совғадан унумли фойдаланган ёш ҳужумчи «Барселона» таркибидаги дебют голини урди.
Иккинчи таймда яна ўша Месси учрашувга нуқта қўйиб қўя қолди. У иккинчи марта ҳам Тибо Куртуа оёқлари орасидан ўтказиб, тўпни дарвозага жойлади. Бу Мессининг ЕЧЛдаги 100-голи бўлди. «Барселона» эса ишонч билан чорак финалга йўл олди.
Барселона (Испания) – Челси (Англия) 3:0
Голлар: 1:0 – 3 Месси, 2:0 – 20 Дембеле, 3:0 – 63 Месси.
Барселона – тер Штеген, Умтити, Пике, Альба, Ракитич, Серджи Роберто, Иньеста (Паулиньо, 56), Бускетс (Андре Гомеш, 61), Дембеле (Алеиш Видаль, 67), Месси, Суарес.
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес (Дзаппакоста, 67), Виллиан, Фабрегас, Азар (Педро, 82), Канте, Алонсо, Жиру (Мората, 67).
Биринчи ўйин: 1:1.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter