Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона» бир кечада 5 трансферни амалга оширди

«Барселона» бир кечада 5 трансферни амалга оширди

«Барселона» клуби трансфер ойнасининг сўнгги кунларида фаол бўлди. Каталонияликлар бир кунда уч футболчисини бошқа клубларга ўтказди ва уларнинг ўрнига икки футболчини сафига қўшиб олди.

 Ансу Фати АПЛга йўл олди

«Барселона»нинг 20 ёшли ҳужумчиси Ансу Фати фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттирадиган бўлди.

«Брайтон» клуби Испания миллий жамоаси ҳужумчисини бир йиллик ижарага олганини эълон қилди. 

Эззалзули сотиб юборди

«Барселона» вингери, 21 ёшли Абдусамад Эззалзулини «Бетис» 7,5 млн еврога сотиб олди. Келишувга бонуслар ҳам қўшилган. Шунингдек, Каталония клуби футболчининг кейинги трансферидан 50% улуш олади. 

Эз Абде ўтган мавсумни «Осасуна»да ижарада ўтказганди. 

 Эрик Гарсия «Жирона»да

«Барселона» 22 ёшли ҳимоячини «Жирона»га ижарага берди.

Эрик ўтган мавсумда Ла Лигада 24 ўйинда 1та гол урганди.

Жоау Канселу — «Барселона» футболчиси

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Жоау Канселу янги мавсумни «Барселона»да ўтказади.

Каталония клуби 29 ёшли португални ижарага олди.

Канселу ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Бавария»да ижарада ўтказганди.

Фелиш «Барселона» сафига қўшилди

«Атлетико» яримҳимоячиси Жоау Фелиш янги мавсумни каталонияликлар сафида ўтказадиган бўлди.

23 ёшли партугалиялик ўтган мавсумда «Челси»да ўйнаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг