Баҳодир Жалолов финалда қозоғистонлик боксчини мағлуб этди
Таиландда ташкил этилган бокс бўйича Осиё чемпионатида Баҳодир Жалолов қозоғистонлик рақибини мағлуб этди ва Ўзбекистонга тўртинчи олтин медални келтирди.
+91 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Баҳодир Жалолов ҳал қилувчи баҳсда қозоғистонлик Қамшибек Қўнқабоевга қарши рингга кўтарилиб, очколар устун келди.
Шу тариқа Жалолов делегациямиз ҳисобига тўртинчи олтин медални ёздириб қўйди. Бунга қадар Нодир Мирзаҳмедов (-49 кг), Миразизбек Мирзаҳалилов (-56 кг) ва Бобоусмон Батуров (-69 кг) финалда ўз рақибларини мағлуб этиш орқали олтин медаль соҳиби бўлишган эди.
Финалга йўл олган боксчиларимиздан фақатгина Санжар Турсунов олтин медални қўлдан чиқарди ва кумуш билан кифояланди. У финалда жанубий кореялик рақибига жангни бой бериб қўйди.
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида ҳам биринчи ўринни қўлга киритди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter