Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Атлетико» Испания чемпиони бўлди

«Атлетико» Испания чемпиони бўлди

Испания чемпионатининг сўнгги турида чемпионлик масаласи ҳал этилди. Мадриднинг «Атлетико» клуби сафарда «Вальядолид» устидан иродали ғалабага эришиб, ўз тарихида 11-бор Испания чемпионлигини қўлга киритди.

«Вальядолид» – «Атлетико» 1:2

Голлар: 1:0 – 18 Плано, 1:1 – 57 Корреа, 1:2 – 67 Суарес.

«Вальядолид» – Масип, Оласа, Эль-Ямик, Оливас, Янко (Эрвиас, 82), Тони Вилья (Жота, 62), Сан-Эметерио (Кике Перес, 82), Меса (Мичел, 62), Плано, Маркос Андре (Гвардиола, 62), Вейсман.

«Атлетико» – Облак, Хименес, Эрмосо (Лоди, 63), Триппьер, Фелипе, Коке, Сауль (Жоау Феликс, 63), Карраско, Льоренте (Кондогбиа, 79), Корреа (Эррера, 85), Суарес.

Огоҳлантиришлар: Маркос Андре (55), Эль-Ямик (70), Мичел (74), Сан-Эметерио (78), Жоау Феликс (78), Фелипе (83).

«Атлетико»нинг энг яқин тақибчиси – «Реал» ҳам сўнгги дақиқаларда иродали ғалабага эришди. Аммо бу чемпионлик учун етарли эмасди. Зидан шогирдлари турнирни иккинчи бўлиб якунлашди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг