Aсадхўжа Мўйдинхўжаев кейинги давра масаласини ижобий ҳал қилди
Сербияда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни вакилларимиз учун якунига етди. Боксчимиз Aсадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) ҳам кейинги давра масаласини ижобий ҳал қилди.
Иккинчи даврада унга фаластинлик Aҳмед Ҳарара рақиблик қилди. Мўйдинхўжаевнинг тўлиқ устунлигида кечган баҳс якунда ҳакамларнинг ҳам баҳосида акс этди – 5:0.
Кейинги даврада Aсадхўжа Молдова ва Япония вакиллари ўртасидаги баҳс ғолибига қарши рингга кўтарилади.
Аввалроқ ҳамюртимиз Лазизбек Муллажонов (+92 кг) илк жангини муваффақиятли ўтказгани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter