Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Асаджон Хўжаев яна бир лавозимга лойиқ кўрилди

Асаджон Хўжаев яна бир лавозимга лойиқ кўрилди

Фото: АОКА

Бугун АОКАда Ўзбекистон кикбоксинг ассоциациясининг навбатдаги конференцияси ўтказилди. Унда ассоциация раҳбарлари, Ижрои қўмитаси аъзолари, спортчилар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбирда ташкилий масалалар ҳам кўрилди. Ассоциация раҳбар органлари тизимига ўзгартириш киритилиб, раис лавозими жорий этилди, ташкилотнинг янги Устави қабул қилинди.

Шу пайтга қадар ассоциация президенти вазифасини бажариб келган Ойбек Норметов ассоциация раислигига сайланди. Ассоциация президентлигига эса Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев сайланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг