Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аргентинага аталган кеча. Месси йилнинг энг яхши футболчиси бўлди

Аргентинага аталган кеча. Месси йилнинг энг яхши футболчиси бўлди

Куни кеча, 27 феврал куни ФИФА 2022 йилнинг энг яхшиларини эълон қилди.

The Best мукофотини Аргентина ва «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Лионель Месси қўлга киритди. У асосий тақибчилари – Килиан Мбаппе ва Карим Бенземани ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Месси  Қатарда ўтган жаҳон чемпионатида чемпионликни қўлга киритган ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.

Шу тариқа у 2-бор The Best совринига эга чиқиб, Криштиану Роналду ва Роберт Левандовскига етиб олди.

The Best мукофотининг барча ғолиблари:

Энг яхши футболчи – Лионель Месси («ПСЖ» / Аргентина);

Энг яхши мураббий – Лионель Скалони (Аргентина миллий жамоаси);

Энг яхши дарвозабон – Эмилиано Мартинес («Астон Вилла» / Аргентина);

Энг чиройли гол муаллифи – Марсин Олексин («Варта Познан» / Польша);

Fair Play соврини – Лука Лочошвили (Грузия)

«Энг яхши мухлислар» — аргентиналик мухлислар;

Рамзий терма жамоа:

Дарвозабон: Тибо Куртуа («Реал» / Бельгия);

Ҳимоячилар: Ашраф Ҳакими («ПСЖ» / Марокаш), Виржил Ван Дейк («Ливерпуль» / Нидерландия), Жоау Канселу («Бавария» / Португалия);

Яримҳимоячилар: Кевин де Брюйне («Манчестер Сити» / Бельгия), Лука Модрич («Реал» / Хорватия), Каземиро («МЮ» / Бразилия);

Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе («ПСЖ» / Франция), Карим Бензема («Реал» / Франция), Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити» / Норвегия), Лионель Месси («ПСЖ» / Аргентина).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг