Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аргентинадан эксклюзив: Боксчиларимиз баҳсларга қўшилишга тайёр

Аргентинадан эксклюзив: Боксчиларимиз баҳсларга қўшилишга тайёр

Фото: Анвар Ильясов

Буэнос-Айресда III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари давом этмоқда. Ўзбекистонлик мухлислар орасида катта қизиқишга сабаб бўладиган бокс бўйича беллашувлар бошланишига ҳам оз вақт қолмоқда, деб хабар берди Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Эртага мусобақаларга қуръа ташланса, 14 октябрдан баҳсларга старт берилади. Айни пайтда ёш чарм қўлқоп усталаримиз муҳим мусобақага жиддий тайёргарлик олиб бормоқдалар. Спортчиларимиз мураббийлар Бекзод Хидиров ва Даврон Ғофуровлар қўл остида машғулотлар ўтказишмоқда.

«Аргентинага келган кунимизнинг эртасигаёқ машғулот жараёнларини бошлаб юборганмиз. Кунига икки маҳалдан ҳам машғулотлар ўтказяпмиз. Техник ва тактик томонлама ишлаяпмиз. Юқори натижалар билан юртдошларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз», – дейишди мураббийлар штаби вакиллари.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича баҳсларда юртимиз шарафини тўрт нафар спортчи ҳимоя қилади:

– 56 кг: Абдумалик Халаков.

– 69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов.

– 81 кг: Тимур Мержанов.

– 51 кг: Хурсаной Холматова.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг