Англия клуби бош мураббийни истеъфога чиқарди

Англиянинг «Лидс» клуби Марсело Бьелса бош мураббийликдан кетганини ўз сайтида эълон қилди.
Томонлар ўзаро келишув асосида ушбу қарорга келишган.
Бьелса «Лидс»ни 2018 йилнинг июнидан буён бошқараётганди. У жамоани Чемпионшипдан Премьер-лигага олиб чиққан.
Ҳозир «Лидс» 23 очко тўплаб АПЛ турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда. Пастки лигага тушиб кетувчи хавфли зонадан клубни атиги 2 очко ажратиб турибди. Жамоа қаторасига 4 ўйинни умумий 2:17 ҳисобида бой берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter