Англия футболи тарихидаги энг яхши трансферлар эълон қилинди
Англия премьер лигаси тарихидаги барча трансферлар «Sky Sports» томонидан таснифланди. Португалиялик Криштиану Роналдунинг «Спортинг»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтиши — экспертлар назарида, энг яхши трансфер.
Умуман олганда, рейтингда «МЮ» трансферлари ҳаммадан кўп — тўрт марта келтирилган.
Криштиану Роналду «қизил иблислар» сафига 2003 йили 12 млн. фунт эвазига келиб қўшилган ва айнан Манчестерда суперюлдузга айланган: олти йил ўйнаб, уч марта АПЛ, бир марта ЕЧЛ ғолиби бўлган.
Рейтингдаги топ-3га кирган икковлон французлар: Тьерри Анрининг «Арсенал»га «Ювентус»дан келиши (1999 й.) ва Эрик Кантонанинг «Лидс»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтиши (1992 й.).
Англия футболи трансферлари рейтингида инглиз футболчиси эгаллаган энг юқори ўрин — тўртинчи: Фрэнк Лэмпарднинг 2001 йили «Вест Ҳэм»дан «Челси»га ўтиши.
Топ-10га кирган қолган футболчилар:
- Рой Кин («Ноттингем Форест»дан «МЮ»га)
- Дидье Дрогба («Марсель» клубидан «Челси»га)
- Сол Кэмпбелл («Тоттенҳэм»дан «Арсенал»га)
- Уэйн Руни («Эвертон»дан «МЮ»га
- Венсан Компани («Гамбург»дан «Манчестер Сити»га
- Алан Ширер («Блэкберн»дан «Ньюкасл»га).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter