Англия чемпионатида пешқадам ўзгарди
Англия премьер-лигаси 31-турининг дастлабки ўйинида турнир жадвалининг икки қутбидаги жамоалар — «Ливерпул» ва «Уотфорд» куч синашди.
«Энфилд» стадионида, ўз мухлислари қўллаб-қувватлови остида ҳамда Жота ва Фабиниоларнинг голлари эвазига «Ливерпул» ҳозирча АПЛ пешқадамига айланиб олди.
Клопп жамоаси ҳисобидаги очколар сони 72 тага етди. «Уотфорд» эса 22 очко билан 18-поғонада.
Шу пайтгача турнир жадвалини бошқариб келган «Манчестер Сити» ҳисобида 70 очко бор. Гвардиолачилар «Ливерпул»дан ўтиш учун ҳозир бошланадиган (соат 19:00) сафардаги «Бёрнли»га қарши ўйиндан ғалаба билан қайтишларига тўғри келади.
АПЛ. 31-тур
«Ливерпул» — Уотфорд 2:0
Гол: 1:0 — 22 Диогу Жота, Фабинио 2:0 — 89 пеналти
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter