Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ана холос! ФИФА «Барселона»ни жиддий жазолаши мумкин

Ана холос! ФИФА «Барселона»ни жиддий жазолаши мумкин

Фото: «Футбол 24»

ФИФА «Барселона»га тўрт трансфер мавсуми давомида янги футболчиларни рўйхатга олишни тақиқлаб қўйиши мумкин. Бу ҳақда Мадриднинг «AS» нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, бундай жиддий жазонинг қўлланишига «Барселона» президенти Жосеп Бартомеунинг Гризманн вакиллари билан ўтган йилнинг октябрида учрашгани ҳақидаги гаплари сабаб бўлиши мумкин.

ФИФА қоидаларига кўра, футболчининг амалдаги шартномаси тугашига олти ой қолмагунча клуб рухсатисиз у билан музокаралар олиб бориш мумкин эмас. Гризманнинг «Атлетико» билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилгача мўлжалланган.

«AS»нинг қайд этишича, Гризманнга нисбатан ҳам тўрт ойдан олти ойгача муддатга дисквалификация қўлланилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг