Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Усмонов «Милан» хўжайинига айланиши мумкин

Алишер Усмонов «Милан» хўжайинига айланиши мумкин

Фото: «Novostivmire.com»

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган бизнесмен Алишер Усмонов «Милан» хўжайинига айланиши мумкин. Бу ҳақда итальян нашрлари хабар бермоқда.

«Calciomercato.com» нашрида ёзилишича, ҳозирда молиявий муаммолар гирдобида қолган «Милан» хўжайини хитойлик Ли Юнхун клубни сотишга қарор қилса, уни харид қилиш учун энг асосий даъвогар Усмонов бўлиб турибди. Хитойлик бизнесмен «Elliott Management» фондидан 303 миллион евро қарздор, агар у шунча пулни тўлаб бера олмаса, клуб фондга ўтади. Усмонов эса фонд директори Пол Сингер билан яқин таниш.

Шунингдек, Усмонов «Севилья»ни сотиб олиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган. 2017 йилда эса у «Андерлехт» билан ҳам қизиқиб кўрган.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов ҳозирда «Арсенал» клубининг 29,25 фоиз акциясига эгалик қилади. Агар у Европа клубларидан бирини сотиб олса, Лондон клубидаги улушидан воз кечишига тўғри келади. Чунки УЕФА қоидаларига кўра, бир киши битта мусобақада иштирок этиши мумкин бўлган бир неча клубларнинг эгаси бўлиши мумкин эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг