Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аламли мағлубиятдан сўнг «Боруссия» (Дортмунд) мураббийга чора кўрди

Аламли мағлубиятдан сўнг «Боруссия» (Дортмунд) мураббийга чора кўрди

Фото: «Sport.bigmir.net»

Дортмунднинг «Боруссия» клуби Люсьен Фавр истеъфога чиқишини эълон қилди.

Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббийи «Штутгарт» билан бўлган учрашувда аламли мағлубиятдан сўнг ўз лавозимидан озод этилди, дея хабар берди клуб сайти.

«Ўз уйида «Штутгарт»дан 1:5 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг клуб раҳбарияти бир овоздан Люсьен Фавр ва унинг ёрдамчиси Манфред Стефесни ишдан бўшатишга қарор қилди», — дейилади хабарда.

Фавр истеъфога чиқарилганидан кейин Эдин Терзич бош мураббий вазифасини бажаради.

Швейцариялик мутахассис «Боруссия»ни 2018 йил май ойидан буён бошқариб келаётганди, унинг шартномаси 2021 йил 30 июнда тугаши керак эди. Унинг фаолияти давомида «Боруссия» Германия чемпионатида икки марта кумуш медални қўлга киритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг