Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Акбар Жўраевда ҳам учта олтин медал!

Акбар Жўраевда ҳам учта олтин медал!

Туркиянинг Коня шаҳрида давом этаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида оғир атлетика бўйича баҳслар якунланди.

Аввалроқ -109 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Руслан Нуриддинов мутлақ рекорд ўрнатиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 3 та олтин медални қўшиб қўйгани ҳақида хабар бергандик.

Қувонарлиси, +109 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Олимпиада ва жаҳон чемпиони Акбар Жўраев ҳам худди шу «максимум»ни уддалади. У ҳам учта олтин медалли бўлди. Даст кўтаришда 200 килограмм, силтаб кўтаришда 246 килограмм натижани қайд этган Жўраев икки кураш бўйича 446 килограмм натижа билан мутлақ чемпионликни қўлга киритди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг