Афсонавий Хави футболчилик фаолиятини якунлашини маълум қилди
«Барселона» клуби ва Испания терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Қатарнинг «Ас Садд» жамоасида ўйнаётган Хави мавсум охирида футболчилик фаолиятини якунлашини маълум қилди.
«39 ёшимга қадар футбол ўйнаш мен учун катта шараф. Мавсумни юқори чўққида якунламоқчиман. Бу мен учун футболчи сифатидаги сўнгги мавсум, аммо мураббийлик фаолиятида мени нималар кутаётганини кўришга интиқман.
Мен мураббийлик фаолиятида Йохан Кройфф ва Ла Масияларнинг ишини давом эттирмоқчиман. Жамоа майдонда устунликка эга бўлиши ва ҳужумкор руҳда ўйнаши менга ёқади» , – дейди Хави.
Хави «Барселона» сафида 767 ўйин ўтказди. 2015 йилда у «Ас Садд» га келиб қўшилди, айни дамда мазкур жамоа ОЧЛда «Пахтакор» билан бир гуруҳда кураш олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter