Афсонавий футболчининг ўлимида 7 нафар тиббиёт ходими айбланмоқда
Сан-Исидро шаҳар Бош прокуратураси аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадонанинг ўлимида етти нафар тиббиёт ходимини айбламоқда, дея хабар берди EFE агентлиги.
Таъкидланишича, уларнинг барчаси маҳаллий Жиноят кодексининг «Билвосита қасддан ўлимга сабаб бўлиш» моддаси бўйича айбланмоқда. Шифокорлар саккиз йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Прокурорларнинг материалларида, шунингдек, футболчининг саломатлиги билан шуғулланган тиббий жамоанинг ноўрин хатти-ҳаракатлари тўғрисида ҳам қайдлар қилинган. Бундан ташқари, Сан Исидро прокуратураси судьядан ушбу ишга алоқадор шахслардан Aргентинадан чиқишни тақиқлашни сўради.
Эслатиб ўтамиз, Диего Марадона ўтган йилнинг ноябрь ойида 60 ёшида вафот этди. Ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлиб, у ўпка шишишига олиб келган. Aргентина прокуратураси Марадонанинг шахсий шифокори ва ҳамширасига нисбатан одамни қаровсиз қолдириш ва бепарволик тўғрисидаги моддалар бўйича иш очган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter