Абдумалик Халоков Испанияда жанг ўтказади

27 февраль куни Испаниянинг Севилья шаҳридаги Centro Deportivo San Pablo мажмуасида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.
Унда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси, ярименгил вазн тоифасида Париж-2024 Олимпиадаси ғолиби Абдумалик Халоков ҳам рингга кўтарилади.
Халоков ўша куни Венесуэла вакили Марлемброн Акуньяга қарши баҳс олиб боради. Жанг 6 раунд этиб белгиланган.
Бу 24 ёшли Абдумалик учун профессионал боксдаги иккинчи жангга айланади. Акунья эса ҳозирга қадар 25 та жанг ўтказиб, 13 ғалаба, 11 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter