97-дақиқада урилган гол эвазига Кения мағлуб этилди
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси кениялик тенгқурларига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди.
Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида кечган учрашувда вакилларимиз узоқ вақт рақиб дарвозасини ишғол қила олишмади. Ҳакам ўйиндаги тўхталишлар учун асосий вақтга 7-дақиқа қўшиб берди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқада Достон Турсунов боши билан аниқ зарба йўллаб, учрашувда ҳисобни очди ва Ўзбекистон ОТЖ ғалабасини таъминлади.
Ўзбекистон ОТЖ – Кения ОТЖ 1:0
Гол: Д.Турсунов (90+7)
Ўзбекистон ОТЖ: 21.Раҳимжон Давронов, 2. Ислом Қобилов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Аббос Отахонов, 6. Азизжон Ғаниев, 20. Достон Турсунов, 13. Азиз Турғунбоев, 23.Нурилло Тўхтасинов, 17.Абдужамол Исроилов, 9. Забиҳилло Ўринбоев, 10.Бобур Абдихолиқов.
Кения ОТЖ: 18.Ожванг Тимоти Одхиамбо, 14.Майк Эванс Кибваге, 12.Омвенга Тимти Балтон, 3.Окуму Йозеф Стенли, 2.Амаи Атариза, 8.Йида Свен, 19.Иброҳим Шамби Рамазони, 16.Одненйи Жафари Овитти, 7.Касути Клифф Коробои, 15.Огинга Берард Очиенг, 9.Мутамба Пистоне Вунйоли.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter