27 ёшли боксчи Муҳаммад нокаутдан сўнг вафот этди (видео)
Покистонлик боксчи Муҳаммад Aслам Хон ватандоши Вали Хон Таринга қарши хайрия жангидан сўнг ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «The Sun» нашри хабар берди.
27 ёшли спортчи Карачидаги шифохонада оламдан ўтди. Бунга кучли нокаут натижасида олган ички жароҳатлар сабаб бўлганлиги айтилмоқда.
Жангни ташкиллаштириш зарур хавфсизлик талабларига жавоб бермаганлиги аниқланди. Хусусан, рингда тиббиёт ходими бўлмаган.
2020 йил июль ойида британиялик ММA жангчиси Жаро Шеперд 30 ёшида ўлдирилганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Спортчи кўплаб пичоқ жароҳатларидан ҳалок бўлган. Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам ходимлари курашчининг ҳаётини асраб қолишолмаган.
Ўшандаёқ бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган мексикалик 21 ёшли боксчи Хавьер Гонсалеснинг тўсатдан вафот этганлиги маълум бўлди. Унинг ўлимига саратон сабаб бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter