Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

24 ёшли футболчи ўйин пайтида ҳушидан кетиб, шифохонада жон берди

24 ёшли футболчи ўйин пайтида ҳушидан кетиб, шифохонада жон берди

Фото: «Playmaker24.ru»

Португалиянинг учинчи дивизионида «Алверка» клубида ўйнайдиган бразилиялик футболчи Алекс Аполинарио учрашув пайтида ҳушидан кетди ва бир неча кундан сўнг шифохонада вафот этди. Бу ҳақда «The Sun» нашри хабар берди.

3 январь куни «Униао Алмейрим»га қарши ўйиннинг 27-дақиқасида Аполинарио ҳушидан кетди. Стадионда навбатчи шифокорлар уни жонлантиришга ҳаракат қилишди, спортчи шифохонага ётқизилди. Тиббиёт ходимлари ҳар қанча уринишмасин, футболчини қутқариб қолишолмади. Юракнинг тўхтаб қолиши мия ўлимига олиб келди.

Клуб вакиллари Аполинарио оиласига ёрдам беришга тайёр эканликларини билдиришди. Марҳум 24 ёшда эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг