11 ёшли қизча югуриш бўйича халқаро мусобақада ялангоёқ югуриб учта олтин медални қўлга киритди (Фото)
Бу ҳақда ОАВда хабар пайдо бўлган заҳоти ёш спортчи қиз машҳур бўлиб кетди.
Филиппинлик Рея Буллос югуриш бўйича халқаро мусобақада юзлаб рақибларини ортда қолдириб учта олтин медални қўлга киритди. Бироқ 11 ёшли қизчанинг бунчалик машҳур бўлиб кетишига пойабзали, аниқроғи, пойабзали йўқлиги сабаб бўлди.
Рея оёқларига оддий тиббий пластирь ўраб олиб, аввал 400 метрга югуриш бўйича ғолиб бўлди, кейин эса 800 метрлик кроссда рақибларини ортда қолдирди, охирида 1,5 километрлик масофани ҳам бошқалардан кўра тезроқ босиб ўтди.
«World of Buzz»нинг хабар беришича, ёш спортчининг ота-онаси қизига кроссовка сотиб олиш учун пул тополмаган. Бироқ бу Реяни тўхтатиб қололмаган.
Кичкина чопағоннинг пойабзали билан боғлиқ пост яшин тезлигида тарқалиб, минглаб лайк тўплади. Интернет фойдаланувчилари Реяга қойил қолганини тинимсиз билдиришдан чарчашмаяпти. Айримлари ҳатто унга кроссовка харид қилишни ва молиявий ёрдам кўрсатишни таклиф этишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter