Зойир Мирзаев ўрнига вақтинча раҳбар тайинланди
Оққўрғон воқеаси туфайли ишдан кетган Зойир Мирзаев ўрнига Ўзбекистон Бош прокурори Отабек Муродов Бош вазир ўринбосари этиб вақтинча тайинланди. Бу ҳақда Turon24 манбаси хабар берди.
31 октябрь куни Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги йиғилишда президентнинг бу ҳақдаги фармони эълон қилинган.
Эндиликда Бош прокурор Отабек Муродов Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари сифатида фаолиятини давом эттиради. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида Бош прокурор вазифасини ҳам бажаради.
29 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаевни ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани боис ишдан олганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter