Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диққат: Цемент импортига бўлган тақиқ бекор қилинди

Диққат: Цемент импортига бўлган тақиқ бекор қилинди

Фото: «UzEX»

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистонга цемент импорти вақтинча тўхтатилган эди.

 22 майда қабул қилинган қарорги мувофиқ мазкур чеклов бекор қилинган.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва «Ўзсаноатқурилиш материаллари» уюшмасининг 2020 йилнинг 23 майидан мамлакатимизга цемент олиб келинишини тиклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилган. 

Давлат божхона қўмитаси табдиркорлик субъектлари томонидан импорт бўйича цемент олиб киришда зарур ҳужжатларнинг тезкор расмийлаштирилишини таъминлайди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг