Владимир Норов АҚШ давлат котиби билан музокара ўтказади
2022 йилнинг 12-14 декабр кунлари Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси AҚШга ташриф буюради.
Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Вашингтон шаҳрида делегация Ўзбекистон ва AҚШ ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.
Ташриф доирасида Владимир Норов AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳамда AҚШнинг бошқа расмийлари билан музокаралар ўтказади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter