Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украиналик вазир ўринбосари Россия билан «уч юз йиллик» уруш ҳақида гапирди

Украиналик вазир ўринбосари Россия билан «уч юз йиллик» уруш ҳақида гапирди

Украина байроғи

Фото: «ria.ru»

4 апрель куни Украинанинг Вақтинчалик босиб олинган ҳудудлар ва кўчирилган фуқаролар масалалари бўйича вазир ўринбосари Юрий Гримчак Москва билан Киев ўртасидаги қарама-қаршилик 300 йилдан бери давом этаётганини билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Гримчак, шунингдек, Украина шарқидаги можаро тугаганидан кейин ҳам давлатлар ўртасидаги қарама-қаршиликларнинг давом этишини айтиб ўтди. 

«Бу нарса Донбасс озод қилингандан кейин ҳам тўхтамайди. Ўйлайманки, Донбасснинг озод этилишига оз фурсат қолди. Аммо уруш давом этади. 300 йилдан буён давом этиб келаяпти», — дея айтиб ўтди арбоб.

Аввалроқ Гримчак Донбассдаги можарони ҳал қилиш ва Қримни қайтариш мақсадида Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни таклиф қилган эди. Унинг сўзларига кўра, «Россия ўзининг сиёсати учун жуда катта товон тўлаши лозим».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг