Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат тўнтаришида қатнашган туркиялик ҳарбийлардан бирига Грецияда сиёсий бошпана берилди

Давлат тўнтаришида қатнашган туркиялик ҳарбийлардан бирига Грецияда сиёсий бошпана берилди

Туркиялик фуқаролар давлат тўнтаришида қатнашган ҳарбийларни калтакламоқда. 2016 йил июл.

Фото: «De Standaard»

2016 йилнинг июл ойида Туркияда амалдаги ҳокимиятни ағдариб ташлаш мақсадида давлат тўнтариши ўтказилган, аммо муваффақиятсизликка учраган эди. Шундан кейин бир неча ҳарбий Греция ҳудудига қочиб ўтган эди. Ўша ҳарбийлардан бирига куни кеча Грецияда сиёсий бошпана берилди, деб хабар бермоқда «Euronews».

Мустақил инстанция суди томонидан қабул қилинган ушбу қарор расмий Анқаранинг ғазабини келтирди ва Афинани ноқулай аҳволга солиб қўйди. Греция ҳукумати ўз навбатида ташкилотдан қарорини бекор қилишни сўради. Аммо сиёсий бошпана берган суд Туркияда инсон ҳуқуқлари доимий равишда бузилишини, мабодо туркиялик ҳарбий ватанига экстрадиция қилинадиган бўлса, ҳаёти хавф остдиа қолишини айтиб ўтди. Шунингдек, судялар ушбу ҳарбийнинг давлат тўнтаришига алоқадорлигини исботловчи далиллар етарли эмаслигини айтмоқдалар.

Амалга ошмай қолган давлат тўнатиришидан сўнг у билан бирга яна 7 киши Туркия чегарасидаги Александропулус шаҳрига вертолётда учиб келган. Қолган етти киши ҳам сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги қарорни кутиб туришибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг